Yak. May 19th, 2024

Ушбу келишувга Сингапурнинг “Индорама” компанияси асосчиси Шри Пракаш Лойя (Sri Prakash Lohia) ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида эришилди.

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳамроҳлигида “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” ва “Indorama Kokand Textile” корхоналарида амалга оширилаётган инвестицион лойҳалар билан танишган делегация аъзоларига Маруфжон Усмонов ушбу корхоналарни самарали фаолиятини ташкил этиш учун маҳаллий ҳукумат томонидан яратиб берилаётган шароитлар хусусида маълумот берди.

Қўқон шаҳридаги болалар шифохонасида “Indorama Corporation” ҳомийлиги асосида реконструкция ишлари бажарилиб, 50 ўринли неврология ва эрта туғилган чақалоқлар бўлими биноси фойдаланишга топширилган эди.

Бу ишларга икки миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. “Indorama Corporation” делегацияси аъзолари шифохонада яратилган шароитлар билан танишиб, бу каби эзгу ишлар тизимли давом этишини билдирдилар.