Қўқон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Қўқон давлат педагогика институти кафедралар ўқитувчилари, мусиқа ва санъат, спорт мактаблари мутасаддилари ҳамроҳлигида Маруфжон Усмонов мактабда таълим самарадорлиги, 5 ташаббус доирасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида йўлга қўйилган ишларни таҳлил этди.
Қўқон шаҳар ҳокими битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқотда бўлиб, олий таълим йўналишлари, касб ва ҳунарларга бўлган қизиқиши ҳақида суҳбатлашди.
Мактаб, маҳалла ва ота-оналар ёшлар билими ва тарбияси учун барча бирдек масъул, Маруфжон Усмонов мактаб педагогик жамоаси, маҳалла тизими мутасаддилари ва ота-оналар билан ҳам мулоқотда бўлиб, ёшларни билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, мактаб давоматини таъминлаш, таълим-тарбия самарадорлиги ошириш масалалари ҳусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.