Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Sen 11th, 2024

21-23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали катта байрам шодиёнаси билан якунланди. 70 дан зиёд мамлакатдан 260 нафардан ортиқ моҳир ҳунармандлар иштирокида ташкил этилган фестивалнинг ёпилиш тадбирида фестивал ғолиблари ва совриндорлари тақдирландилар.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Жаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов фестиваль ғолибларига диплом ва совғаларни тантанали топширдилар.

“Энг яхши ҳунарманд” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Гулнора Oдилова (Ўзбекистон);
2-ўрин: Анахита Алави (Эрон);
3-ўрин: Равшан Норхўжаев (Ўзбекистон).

“Энг ёш ҳунарманд” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Абдулло Мирджамолов (Ўзбекистон);
2-ўрин: Абдуллоҳ Мирзааҳмедов (Ўзбекистон);
3-ўрин: Росид Ахмади Рос (Индонезия).

“Энг яхши ҳунармандчилик мактаби устаси” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Хасан Умаров (Ўзбекистон);
2-ўрин: Мавлуда Ҳамдамова (Ўзбекистон);
3-ўрин: Нурзад Женбек қизи (Қирғиз Республикаси).

“Қадимий сулола давомчиси” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Бахшилло Жумаев (Ўзбекистон);
2-ўрин: Вохид Каримов (Ўзбекистон);
3-ўрин: Марямхон Эргазиева (Ўзбекистон).

“Қадимий ҳунармандчилик турини тиклаган ҳунарманд” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Абдулла Наурузбаев (Қозоғистон);
2-ўрин: Зулфия Машарипова (Ўзбекистон);
3-ўрин: Молима Пихигия (Янги Зеландия).

Шунингдек, барча номинациялар бўйича қатор рағбатлантирувчи ўрин эгалари ҳам диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ёпилиш маросими катта концерт дастури билан якун топди.

Click to listen highlighted text!