Қўқон темир йўл вокзалида ташкил этилган тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида шаҳримиз фаоллари иштирок этдилар.
Қўқон шаҳри меҳмонларни карнай-сурнай садолари остида қўлларига гул тутказиб, самимий тилаклар ва эсдалик совғалари билан кузатиб юборди.
Кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорчилик сўзлари, Қўқон шаҳар ҳокими ва бутун шаҳар аҳолисига, фестиваль ташкилотчиларига билдирилди.
Ҳунармандлар шаҳар ҳокимига хаттотлик намуналари, сомондан тўқилган шляпалар каби ўзларининг ноёб маҳсулотларини ҳадя этдилар. Ушбу маҳсулотлар Қўқон шаҳрида янги ташкил этилган Халқаро ҳунармандлар музейи экспонатлари қаторидан жой олади.
Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши Президенти Саад ал Каддуми Маруфжон Усмоновга миннатдорчилик изҳор этиб, кейинги фестивальда ҳам кўришиш насиб этишига умид билдирди.