Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Noy 4th, 2024

Жорий йилнинг 05 сентябрь куни Telegram тармоғидаги блогер “Olimjon Haydarov” каналида “Қўқон(Фарғона)да мажбурий ижро ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан фуқаролар норози бўлмоқда” сарлавҳаси остида хабар жойлаштирилган.

Ўрганишда, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ижро ҳужжати бўйича ундирувчи Х.М.нинг қарздор Х.Н. тарбиясидаги икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан ҳар ойнинг биринчи ва учинчи якшанба кунлари соат 10:00 дан 17:00 га қадар онаси иштирокида қарздор яшовчи Қўқон шаҳар, Бекбўтабек кўчасидаги уйида кўришиб туриш тартибини белгилаш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжудлиги маълум бўлди.

Ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар Х.Ннинг яшаш манзили Қўқон шаҳар, Бекбўтабек кўчасида уйига 20.11.2021 йил куни ҳамда 11.01.2022 йил куни бориб ўрганилганда қарздор Х.Н. шаръий турмуш қуриб, Тошкент шаҳрида яшаётганлиги маълум бўлган.

Шунингдек, бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, 21.08.2022 йил куни қарздор Х.Н.нинг вақтинча яшаш манзили Қўқон шаҳар, 1-МФЙ, Давронбек кўчасидаги уйда яшаётганлиги аниқланиб, давлт ижрочиси ушбу манзилга борганида қарздор фарзандларини кўрсатишдан бош тортган ва ушбу хақида холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ва жорий йилнинг 26 август куни қарздор Х.Н.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига асосан базавий хисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима қўлланилган.

Ҳозирда, Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан суднинг қарорида кўрсатилган муддат – ойнинг учинчи якшанбаси кунига, яъни жорий йилнинг 18 сентябрь кунига ундирувчини фарзандлари билан кўришиш бўйича мажбурий ижро тайинланди.

Click to listen highlighted text!