Yak. Sen 24th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги мавзуга алоқадор раҳбарлар иштирокида II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик масалаларини муҳокама этдилар.

Фестивальга тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳлар таркиби шакллантирилиб, Ўрда майдони, фестиваль объектлари, мехмонхонлар, меъморий ёдгорликлар, марказий кўчалар, туризм маршрутлари, коммуникация тизимларини тартибга келтириш, ободонлаштириш ва бошқа масалалар учун масъуллар белгиланди.

Мутасаддилар Ўрда майдонидаги саҳна, фестиваль матбуот маркази, конференц-залларни ҳам кўздан кечириб, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олдилар.