Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг вилоят секторлари раҳбарлари иштирокида Қўқон шаҳрига қилган ташрифи доирасида фестиваль ўтказиладиган асосий жой ҳисобланган Ўрда майдони ҳудудини ободонлаштириш, кириш қисмидаги йўлак тошларини, ҳудуддаги ёритиш тизимларини ва ўриндиқларни янгилаш, гуллар ва қўшимча дарахтлар ўтқазиш каби масалаларда масъулларга топшириқлар берилган эди (https://t.me/fvhokimligi/14269).
Бугун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида Ўрда майдонининг янги кўриниши бўйича таклиф этилаётган лойиҳаларни муҳокама этди.