Dush. Mar 4th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар билан фестиваль кўргазмаларини Ўрда майдонида янги экилган ноёб манзарали дарахтларга зиён етмайдиган тартибда жойлаштириш масалаларини муҳокама этди.

Фестивальда Ўрда майдонида Қўқон ҳунармандчилик мактаби вакиллари жойлашадиган жой, кўргазма лойиҳаси ҳам кўриб чиқилиб, кўргазмани аввалги фестиваль пайтида жойлашган жойдан Ўрда майдонининг жанубий қисмига кўчириш, уни юқори бадиий савияда ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.