Форум Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан 300 дан зиёд делегат ва мамлакатимиздан 500 дан ортиқ вакилларни бир жойга жамлади.
ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати, шунингдек, уни кенгайтириш истиқболлари ва фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Нуфузли форумда Қўқон шаҳрида сутни қайта ишлаш ва текстиль соҳасида фаолият юритиб келаётган корхоналар раҳбарлари ҳам иштирок этмоқдалар.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тадбир якунида турли соҳалар бўйича йирик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.