Ҳурматли тадбиркорлар

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, қўшимча имтиёзлар ва қулайликлар яратиш мақсадида шаҳримизда фаолият юритаётган тадбиркорларга «Қўқон» кичик саноат зонасидан ер майдони ажратилмоқда.

Ушбу ҳудудда мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, енгил саноат ва тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва темирни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш истагида бўлсангиз бизга мурожаат қилинг!

Мўлжал: Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси яқинида;
Мурожаат учун телефонлар:

905670027
901577799
912008876

ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ