Yak. Sen 24th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик бўйича вазифалар белгилаб берди.

 

Шаҳар ҳокими фестиваль объектлари, мехмонхонлар, меъморий ёдкорликлар, бинолар, кўчалар, йўл, коммуникация тизимларини тартибга келтириш, ободонлаштириш учун масъул раҳбарларга тайёргарлик ишларини бошлаш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Маруфжон Усмонов фестиваль меҳмонларини кутиб олиш, таржимон ва гидлар, транспорт ва хавфсизлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтди.

 

Эртага, 11 мартдан бошлаб ишчи гуруҳлар фестивальга тайёргарлик бўйча ўз фаолиятини бошлайди.