Президентимизнинг «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (https://lex.uz/uz/docs/6137065) қарорига асосан ўтказилаётган инфотурда иштирок этаётган фотосуратчилар шаҳримизнинг диққатга сазовор обидалари, маданий меърос объектлари, маданияти, санъати ва ҳунармандчилиги, гастрономик ва туризм имкониятларини суратга олиши режалаштирилган.
Бугун ижодкорлар Худоёрхон Ўрдасининг тарихи, архитектураси, Қўқон шаҳрининг ҳунармандчилиги билан танишиб, Қўқон хонлиги тарихига оид саҳналаштирилган томошаларда иштирок этдилар.