Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Okt 9th, 2024

«Afzal Healthcare» тиббиёт туризми компаниясининг эришган натижалари бўйича ўтказилган тақдимот маросимида Қўқон шаҳрида оғир хасталиклардан азият чекиб келган беморларни даволашда эришилган натижалар авваламбор икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона, ўзаро ишончли муносабатлар билан боғлиқ экани таъкидлаб ўтилди.

Қолаверса, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги собиқ Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабхат ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновларнинг ташаббуси билан Қўқон шаҳрида юзлаб беморлар юқори малакали ҳинд шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, оғир хасталиклардан азият чекиб келган ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларда бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Тақдимот маросимида Ҳиндистонда бориб, даволаниб келган беморлар ҳам шифокорларга ва шундай шароитлар яратиб берган Маруфжон Усмоновга ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.

Click to listen highlighted text!