Қўқон шаҳар ҳокими байрам кунларини шифохонада ўтказаётган болалардан хабар олди.
Маруфжон Усмонов барча палаталарни айланиб, болажонлар ва уларнинг ота-оналарини байрам билан муборакбод этди. Самимий тилакларини билдириб, болаларга Янги йил совғаларини топширди.
Шаҳар ҳокими шифохонадаги шароитлар, бинолардаги ҳароратга ҳам эътибор қаратиб мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқди.
Кутилмаган эътибордан ҳурсандчилик ва ҳаяжон билан билдирилган миннатдорчиликлар, биргаликда эсдалик учун расмга тушиш истагини билдирган фуқаролар савобли амалларга ўзгача тароват ва самимийлик баҳшида этди.