Давлатимиз мустақиллиги шодиёналари арафасида ўтказилаётган акцияда корхона, идора, ташкилотлар ва айниқса фуқаролар фаоллик билан ўз ҳудудларини кўркам кўринишга келтиришда қатнашмоқдалар.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг эътиборига тушган “Узумзор” маҳалласи улкан бунёдкорлик майдонига айланган. Маҳалла қиёфаси жуда қисқа вақт ичида буткул ўзгариб, замонавий ва хушрўй кўринишга келтирилмоқда.
Бугун турли миллат вакилларидан иборат маҳалла аҳолиси биргаликда кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда иштирок этмоқдалар.