Yak. Sen 24th, 2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан Қўқон шаҳридаги «Қўқон ёр-ёри» ашула ва рақс фольклор-этнографик ансамбли мусиқа раҳбари Мазахидова Надира Ташпулатовна «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамшаҳримизни юксак мукофот билан муборакбод этади ва келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайди.