Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан шаҳримизнинг «Давронбек», «Обод», «Ғиштли масжид», «Уста бозор», «Бирлик», «Дўстлик», «Толзор», «Истиқлол», «Шалдирамоқ», «Галабоққолик», «Қипчоқариқ», «Ғишткўприк», «Қаймоқли гузар», «Исфара гузар», «Шайхон», «Калвак», «Мисгарлик», «Ат-Термизий» маҳаллаларида эртага 27 февраль куни соат 07:00 дан 28 февраль 20:00 гача ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар ва сув босимининг пасайиши кузатилиши мумкин. Ҳамшаҳарларимиздан ушбу муддатга ичимлик суви заҳирасини яратиб қўйишларини тавсия этамиз. «Сувоқава» ДУК Қўқон шаҳар бўлими келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.