Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигорахон Эргашева сессияда депутатларга Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.
Шунингдек, сессияда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ Қўқон шаҳар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Хамроқулов, шахар электр тармоқлари корхонаси рахбари Бурхонжон Юлдашев, “Сувоқава” ДУК Қўқон шаҳар бўлими рахбари Абдувоҳид Ғоибназаровларнинг ҳисоботлари ҳам депутатлар эътиборига ҳавола этилди.
Кўриб чиқилган масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.