Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги комиссиянинг йиғилишида атроф туманлардан Қўқон шаҳри ҳудудига қўшилган маҳаллалар ва кўчаларни номлаш бўйича берилган таклифлар кўриб чиқилди.

Кўчалар номлари, комиссия аъзолари, кўчалар жойлашган ҳудудлардаги маҳаллалар раислари иштирокида муҳокама этилиб, Кадастр агентлиги шаҳар бўлими билан ҳаморликда маҳаллалар хариталарига йиғилишда тасдиқланган кўчалар номларини жойлаштиришга қарор қилинди.