Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонасида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг қабули ўтказилди.
Фуқаролар муаммолари юзасидан шаҳар ҳокими йирик корхона ва идоралар раҳбарларига қўнғироқ қилади, кимнидир ишга жойлаш кимгадир моддий ёрдам кўрсатиш керак. Маруфжон Усмонов мурожаатчилар дардини ўзига яқин олиб, ўзи учун сўраганадай илтимос қилади, масалани ҳал этмай қўймайди.

Бугунги қабулда ҳам фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилаш, ижтимоий масалалар, моддий ёрдам кўрсатиш борасидаги кўплаб мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Жойида ҳал этилмаган масалалар бўйича масъуллар бириктирилиб, шаҳар ҳокимининг назоратига олинди.