Shan. Apr 20th, 2024

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 105-моддаси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8, 10, 11 ва 12-моддаларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши 2022 йил 16 мартдаги КҚ-320-ИВ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-320-ИВ-сонли қарори қабул қилинганлиги, мазкур қарор билан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови 2022 йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловида 68 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланиши маълумот учун қабул қилинсин.

Қуйидагилар: 2022 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шаҳар тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ; Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия (келгуси ўринларда – кўмаклашувчи комиссия деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ; Фуқаролар йиғинилари раисларини (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш юзасидан худудларга кўмаклашувчи шаҳар комиссиясининг аъзолари 3-иловага асосан бириктирилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўйича сайлов бюллетени намунаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кўмаклашувчи комиссияси аъзолари жойларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга юзасидан МФЙлар кесимида ташкил этиладиган ишчи гурухларга амалий ёрдам кўрсатсин.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Дехканов, шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи (А.Алиев), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (Б.Пўлатов)лар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарурат бўлганда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин. Шаҳар ИИБ (Н.Султонов), Миллий гвардия билан ҳамкорликда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминласин.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи К.Сирожиддиновга шаҳар Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги маркази бошлиғи Ғ.Мирзамахмудов билан биргаликда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказиладиган жойларда тиббиёт пунктлари фаолиятини юқори даражада ташкил этсин ҳамда санитария-гигиена талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилинишини назорат қилсин. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (У.Норбоев)га фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнларини ОАВда кенг ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.

Қўқон шаҳридан сайланган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари кўмаклашувчи комиссиялари томонидан ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этиши тавсия этилсин. Кўмаклашувчи комиссияга фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)сайлови якунлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирсин ҳамда 2022 йил 8 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот берсин.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Дехканов ва халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича” доимий комиссияси раиси М.Аминовалар зиммасига юклансин. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. Кенгаш раиси М.Усмонов Тўлиқ ПДФ шаклида юклаб олинг