Yak. Sen 24th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган оммавий фуқаролар қабулида 85 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

 

Қабулда Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари, соғлиқни сақлаш, уй-жой бўлимлари, коммунал идоралар ва банклар масъуллари, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

 

Қабулда фуқароларнинг ижтимоий муаммолари билан бир қаторда масалалари ҳал бўлган аҳоли томонидан рахматномалар ҳам изхор этилди.