Shan. Iyul 20th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг фаоллар залида шаҳримизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фош этилган жиноятларнинг таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ахроржон Атхамов, Қўқон шаҳар прокурори Жаҳонгир Фозилов, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, мутасадди раҳбарлар ҳамда ОАВлар иштирок этдилар.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сўнгги кунларда фош этилган жиноятлар асосида жиноятчиликни келиб чиқишга сабаб бўлаётган омиллар хусусида тўхталиб ўтди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда барча мутасадди ташкилотлар ва жамоатчилик сайъ-харкатларини бирлаштириш, жиноят содир этишга мойил бўган фуқаролар билан кенг кўламли профилактика ишларини олиб бориш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ахроржон Атхамов, Қўқон шаҳар прокурори Жаҳонгир Фозиловлар ҳам масалага ўз муносабатларини билдириб, эндиликда жиноятга қарши курашда сусткашликка йўл қўйганларга кескин чоралар кўрилишини маълум қилдилар.

Йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқубузарликларни олдини олиш бўйича ҳар бир маҳаллада профилактика ишлари, маҳсус тадбирлар қамровини янада кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.