Фейсбукдаги “Қўқоним” гуруҳида “Қўқонда сахий тадбиркорлар қолмадими?” сарлавҳаси остидаги мурожаат бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби
Бугунги кунда Ўрда майдонидаги истирохат боғи ҳамшаҳарларимизнинг асосий кўнгилочар, дам олиш масканига айланган, майдон ҳудудида турли аттракционлар, оилавий ҳордиқ чиқариш учун барча шароитлар яратилган.
Бундан ташқари шаҳримизда Ёшлар боғидаги аттракционлар фаолият кўрсатмоқда, аттракционларни янгилаш бўйича тадбиркорларга таклифлар берилган.
Шу билан бир қаторда шаҳримиздаги бир неча савдо марказлари ҳудудида болалар майдончалари ва аттракционлар фаолият кўрсатмоқда. Фаробий кўчасида 2 гектар майдонда яшил парк бунёд этилиши режалаштирилган.