Фейсбукдаги «Қўқонжоним» гуруҳида Ўрда таги кўчасидаги автомобиллар тураргоҳи юзасидан қилинган мурожаат бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби
Халқ депутаталари Қўқон шаҳар Кенгашининг қарорига кўра, аҳолидан келиб тушган кўп сонли мурожаатларни инобатга олган ҳолда, Ўрда майдони ҳудудида электровелосипед, электромотороллер, самокатлар ҳаракатланиши таъқиқланди.
Ушбу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларга шароит яратиш, аҳолининг ушбу турдаги хизматларга бўлган қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, Ўрда таги кўчасидаги автомобиллар тураргоҳи ҳудудида фаолиятини олиб бориши ва аҳолига хизмат кўрсатиши учун шароит яратилди.
Тураргоҳ ҳудудида ушбу хизматларни кўрсатилиши, автомобиллар тўхтаб туришига ҳалақит бермайди.