Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов II Халқаро ҳунармандчилик фестивалида хорижлик мехмонларга таржимонлик ва гидлик қилган кўнгиллиларга чуқур миннатдорчилик изҳор этиб, фестивальдаги фаолиятини тасдиқловчи Сертификатларни тантанали равишда топширди.

Фестивальда 174 нафар кўнгиллилар 70 дан зиёд мамлакатлардан келган хорижий меҳмонларга таржимонлик ва гидлик хизматларини кўрсатдилар.

Фестиваль меҳмонлари кўрсатилган меҳмондўстлик, самимий ҳурмат учун ўз миннатдорчиликларини ташкилотчилар номига жўнатаётган номаларида билдирмоқдалар.

Фестиваль таржимонларининг тўлиқ рўйхати.