Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Хожиқўзижон Исақов бошчилигида масофадан ўтказилган йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарорига асосан жорий этилган Business-indicator индекси кўрсаткичларидан келиб чиқиб вилоятимиз, шаҳар ва туманларда тадбиркорликни янада ривожлантириш, тадбиркорлар мурожаатлари билан тизимли ишлаш, давлат идораларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва бошқа барча йўналишлар бўйича вазифалар белгилаб берди.