Вилоятимизда содир этилган жиноятлар таҳлили, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамоат тартибини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳаллалар, таълим муассасалари масъуллари иштирок этмоқдалар.
Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятлар таҳлил этилиб, жиноятчиликни олдини олиш борасида кун тартибида турган долзарб масалалар юзасидан вазифалар белгилаб берилди.