Қўқон шаҳрида ўтказилган Тадбикор аёллар бизнес форумида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайхо Махкамова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, ички ишлар, маҳалла тизими мутасаддилари ва вилоятимиздаги тадбиркор аёллар иштирокида «Тадбиркор аёл-жамият ислоҳотчиси» шиори остида ўтказилган форумда янги инновацион лойиҳаларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама этилиб, тадбиркорлик субъектларининг таклифлари ва мурожаатлари кўриб чиқилди.
Форумда давлатимиз раҳбари томонидан сайловолоди дастурида олға сурилган инсон умрини узайтириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, аёлларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.