Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва бошқа мутасаддилар раҳбарлар иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Хайрулла Бозаров «GSR Bekhan Consulting & Investment Group» инвестицион компанияси вице-президенти Лиу Гензхонг бошчилигидаги делегация вакиллари билан Хитой капитали асосида замонавий болалар шифохонасини барпо этиш масалаларини муҳокама этди.
Мулоқот чоғида томонлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, лойиҳанинг Фарғона вилоятидаги аниқ жойлашуви, ажратиладиган ер майдони, қуриладиган шифохонанинг қамрови ва киритиладиган сармояларнинг ҳажми асосида аниқ лойиҳа ишлаб чиқишга келишиб олдилар.