Хусусан, Хайрулло Бозоров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида, Халқаро туризм марказида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Лойиҳа прораби билан бўлиб ўтган мулоқотда мавжуд муаммо-масалалар ўрганилди.
Маиший техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Tech boil” корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорт салоҳиятини юксалтириш ва рақобатбардошлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.