Айни кунларда Қўқон шаҳрида давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида мамлакатимиздаги нуфузли таълим муассасалари профессорлари, таълим-тарбия, маънавият ва маърифат соҳаси учун масъул бўлган энг юқори даражадаги раҳбарлар иштирокида Қўқон шаҳридаги таълим муассасалари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари учун семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Хайрулло Бозоров ушбу тренингларда иштирок этаётган таълим соҳаси мутасаддилари билан мулоқот қилиб, вилоятимизда ушбу соҳада мавжуд муаммо-масалалар хусусида маълумот берди. Таълим-тарбия самарадорлиги ва педагог кадрларнинг масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берди.
«Янги Ўзбекистон мактабларидан билимли, рақобатбардош, юксак тарбияли ва ватанпарвар ёшлар етишиб чиқиши шарт», деди шу жумладан, вилоят ҳокими.