Қадрли ҳамшаҳарлар! Мамлакатимиз ҳудудида кузатилаётган иссиқ ҳарорат электр энергияси сарфининг кескин ошишига олиб келмоқда.
Электр тармоқларига кескин юкламаларнинг, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар биримиз оддий қоидаларга риоя этишимиз етарли.
Хонадан чиқаётганингизда барча электр жихозларини ўчиринг, кондиционерлардан зарурат бўлганидагина фойдаланинг.
Уйда ва ишхонада ёритиш учун қуёш нуридан фойдаланишга ҳаракат қилинг, зарурат бўлмаганда электр ёритгичларни ишлатманг.
Энергия тежамкор маиший техника ва ёритиш ускуналаридан фойдаланинг.
Энергия мустақиллигига эришиш учун қуёш панеллари каби муқобил энергия манбааларини ўрнатинг.
Ушбу оддий қоидаларга риоя этилиши сарфланадиган электр энергиясини 50-80 фоизгача тежаш имконини беради.
Эртангги ёрқин ҳаёт учун бугун электр энергиясини тежаб ишлатинг!