«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловида 75 миллион сўм совринга эга бўлган 40-мактаб ўқувчилари ота-оналари ва ўқитувчиларига самимий тилакларини изҳор этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўқувчилар ва мактаб жамоасини самимий қутлаб, Президент совринини топширди.
Шаҳар ҳокими ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, касбий қизиқишлари, фанлар бўйича иқтидорларнинг эришган натижаларини ўрганди.
Юқори натижаларга эришган ёшларни тарбиялаган ота-оналар ва устозларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.