Энг муҳими, инсон эрки, шаъни, ҳаёти маслак ва мақсадлари олий қадрият сифатида тасдиқ этилмоқда
Жалолиддин Сафоев, «Sevimli» телеканали директори, журналист-сиёсатшунос:
— Мамлакатимизнинг Бош Қомуси янгиланмоқда. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб келаётган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимлари таклиф этилмоқда.
Жамиятда инсон, ўзи ва ўзганинг қадрини билиб яшашига кафолат берилмоқда. Энг муҳими, инсон эрки, шаъни, ҳаёти маслак ва мақсадлари олий қадрият сифатида тасдиқ этилмоқда.
Хўш ижтимоий ҳаётимиз мазмуни ва чегараларини тубдан янгилаётган тарихий воқеадан четда туриш мумкинми?
Асло. Биз барчамиз бу жараённинг қатнашчисига айланишимиз ва 30 апрель куни, албатта овоз беришда иштирок этишимиз лозим. Биз бефарқ эмасмиз!