Fri. Mar 29th, 2024

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг тегишли қарорига асосан 11-октябрь куни ўтказилган Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига ўтказилган сайловларда:

10-Исфара гузар сайлов округида Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси умумий бўлим бошлиғи Мирмақсудов Мирмахмуд Ғаниевич

19-Саодат сайлов округида “Қўқон биокимё” АЖ бўлим бошлиғи Хошимов Хошимжон Маликжон ўғли сайланганини маълум қиламиз.

Қўқон шаҳар сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 2020 йил, 11 октябрда бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловларда 6636 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 84.7 фоизи қатнашди.

2020 йил 11 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20 ва 97 – моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси қарорига асосан 2020 йил 11 октябрда бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатлигига сайлов ўтган деб ҳисобланди.

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашига
10-Исфара гузар сайлов округидан сайланган Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси умумий бўлим бошлиғи Мирмақсудов Мирмахмуд Ғаниевич ва 19-Саодат сайлов округидан сайланган “Қўқон биокимё” АЖ бўлим бошлиғи Хошимов Хошимжон Маликжон ўғли рўйхатга олиндилар.

Қўқон шаҳар сайлов комиссияси раиси Қаҳрамон Нишанбаев

DOC шаклида Қўқон шаҳар сайлов комиссияси қарори