Thu. Apr 25th, 2024

Тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари, Бош вазир қабулхонаси раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар, депутатлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Қўқон шаҳар ҳокими “Тадбиркорлар уйи”нинг ўз фаолиятини бошлагани сўнгги йилларда Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиш, тадбиркорларнинг муаммоларини хал этишга қаратилган кенг қамровли, изчил ислоҳотларнинг амалдаги яна бир ифодаси бўлганини таъкидлаб ўтди.

Сўнгги йилларда ташкил этилган давлат хизматлари агентлиги, Бош вазир қабулхонаси қатори “Тадбиркорлар уйи” ҳам Президентимиз томонидан олға сурилган “Тадбиркор-ислоҳотчи” ғоясини амалга оширишига хизмат қилишини айтиб ўтди. 

Шаҳар ҳокими “Тадбиркорлар уйи” да яратилган шароитлар билан танишар экан, коммунал хизмат идоралари, банклар ва бошқа мутасадди идораларнинг вакиллари билан суҳбатда бўлиб, асосий эътибор масалаларни жойида, тезкорлик билан ҳал этишга қаратилиши лозим эканлигини таъкидлаб ўтди.