Sat. May 25th, 2024

Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ички ишлар идоралари ходимларини касб байрами билан қизғин муборакбод этди. Сўнгги 4 йил ичида Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан ички ишлар идоралари соҳасини ислоҳ қилиш, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, жахон тажрибаси асосида салоҳиятини юксалтириш, ходимларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш борасида қилинган ишларни алохида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Қўқон шаҳрида хизмат вазифасини фидокорлик билан адо этаётган бир қатор ички ишлар идоралари холимларига шаҳар ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.