Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров раислигида ўтказилган йиғилишда вилоятимиздаги туман, шаҳарлар раҳбарларига “Тадбиркорлар уйларини” самарали ташкил этиш, уларнинг муаммоларини тезкорлик билар хал этиш, ушбу мақсадда замонавий коммуникация технологиялардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Видеоселектр бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги Фаоллар залида ўтказилган йиғилишда Маруфжон Усмонов барча мутасадди ташкилотларга, шаҳримизда янги ташкил этилган “Тадбиркорлар уйи” фаолиятини юқори савияда ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишда фаол бўлишга, Муҳтарам Юртбошимиз томонидан олға сурилган “Тадбиркор-ислоҳотчи” ғоясидан келиб чиқиб, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берди.