Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил, 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрининг Туркистон кўчасида 18-30 ёшли ҳамшаҳарларимиз иштирокида оммавий югуриш марафони ўтказилди.
Шаҳар аҳолисини спорт мусобақаларига оммавий жалб қилиш, болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Қўқон шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган оммавий спорт тадбирида 500 дан ортиқ ёшлар фаол иштирок этдилар.
1500 метр узунликдаги масофани муваффақиятли босиб ўтиб, маррага биринчи бўлиб етиб келган иштирокчиларга Қўқон шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.