Welcome to Official website of Kokand City Hall   Click to listen highlighted text! Welcome to Official website of Kokand City Hall
Mon. Dec 9th, 2024

Эндиликда қўқонликлар ушбу йўналиш бўйича барча қулайликларга эга замонавий поездда ҳаракатланиш имконига эга бўладилар. Халқаро туризм ва фестиваллар шаҳрига айланиб бораётган Қўқон учун, ушбу йўналиш қўшни ҳудудлар ва водийдаги аэропортлар билан сифатли транспорт коммуникацияларига эга бўлиш нуқтаи назаридан, муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда, янги йўналишнинг ишга туширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони ижроси юзасидан белгилаб берилган вазифалар билан ҳамоҳангдир.

Умумий узунлиги 136 километрдан ташкил топган янги йўналишда йўловчиларга комфорт шароитлар яратиш мақсадида вагонлар замонавий кондиционерлар, қулай юмшоқ ўриндиқлар билан жиҳозланди. Қўқондан Андижонгача 2 соату 45 дақиқа давом этадиган сафарлар мароқли ўтиши учун вагонларда ўрнатилган мониторларда кўнгилочар дастурлар намойиш этилади. Поезд Қўқондан 611 йўналиш бўйича соат 06:22 да ва 613 йўналиш бўйича 14:50 да жўнайди.

Электропоезд қатновининг йўлга қўйилиши 7000 сўмдан ортмайдаган чипталар нархи билан аҳоли транспорт ҳаражатларини камайтириш билан бир қаторда, ҳудудимиз экологик ҳолатини яхшилашга ҳам хизмат қилади. Электропоездлар атмосферага заҳарли чиқиндилар чиқармайдиган экологик тоза транспорт воситаси ҳисобланади.

Бугунги кунда транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиздаги барча янгиланиш жараёнлари каби биринчи навбатда халқ манфаатларини кўзлаб, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Куни кеча ишга туширилган янги йўналиш ҳам Фарғона водийси аҳолисининг катта қисми учун юқори сифатли транспорт хизматини кўрсатиш ва айни пайтда туризм салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилган амалий қадам бўлди.

Click to listen highlighted text!