Thu. Apr 25th, 2024

Ушбу мавзу Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Фаоллар залида Қўқон шаҳридаги дорихоналар ва овқатланиш муассасалари фаолиятини қонун талаблари даражасига келтиришга бағишланган йиғилишда муҳокама этилди.

Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар прокуратураси, ДСЭНМ, “Фарғона дори-дармон” АЖ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Маруфжон Усмонов Қўқондаги овқатланиш муассасаларида санитария-эпидемиология қоидаларига риоя этилиши, озиқ-овқатлар сифатини назорат қилиш, ошхоналар учун сертификатланган маҳсулотлар сотиб олишда мутасадди ташкилотлар ва жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида ўз тавсияларини билдирди. 

Шаҳар ҳокими дорихоналар фаолиятига ҳам тўхталиб, психотроп моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш, дори воситаларининг нархини асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик, мутасадди ташкилотлар фаолиятини кучайтириш, овқатланиш муассасалари ва дорихоналар фаолиятини қонунга мувофиқлаштириш, уларнинг мониторинггини олиб боришда замонавий технологиялар, шу жумладан “сирли харидор” услубидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.  

Йиғилишда, шунингдек Қўқон шаҳар прокурори ўринбосари Анваржон Назаров, “Фарғона дори-дармон” АЖ тижорат директори Акбаржон Мирзаевлар кўтарилган масалалар борасида ўзларининг таклифларини билдирдилар.