Wed. Jun 26th, 2024

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Қўқон Мудофаа бўлими хизматчилари 1941-1945 йилларда Фронт ортида хизмат қилган қўқонлик онахонларимизни табриклаб, хонадонларига ташриф буюрдилар.

Бугунги кунда шаҳримизда даҳшатли уруш вақтида аёл боши билан завод фабрикаларда эркакларнинг ишини бажарган, 150 гр. нонга қаноат қилиб яшаган, меҳнатлари билан ғалаба учун хизмат қилган атиги 43 нафар фронт орти хизматчиси қолган.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Мудофаа бўлимининг ташаббуси билан фронт орти қахрамонларининг хонадонларига ташриф буюрилиб, байрам совғалари етказилди.