Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Sesh. Okt 15th, 2024
23. Маҳсулотни экспорт қилувчи ЭИЗ иштирокчиси давлат солиқ хизмати органларига:
экспортга юбориладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинадиган хомашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларга божхона тўловларини қўллаш учун аризани;
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ва Дирекция билан келишилган ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган хомашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларнинг рўйхатини;
ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ҳамда бош бухгалтер ва технолог билан келишилган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар сарфи нормасини тақдим этади.
24. Давлат божхона хизмати органлари экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар бўйича хомашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларни божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилган ҳолда «эркин муомала» режимида чиқаради.
25. Давлат божхона хизмати органлари ҳар чоракда четдан олиб келинган хомашё, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларни ЭИЗ иштирокчиси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг амалда экспорт қилиниши билан таққослайди ва унинг якунлари бўйича божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилишининг тўғрилиги юзасидан назоратни амалга оширади.
Click to listen highlighted text!