Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Умра сафарига юборилган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ижтимоий дафтарларда рўйхатда турувчи хонадон вакиллари ҳамда фахрийлар зиёратни адо этиб, юртимизга қайтиб келдилар.
Фарғона вилоятидан ҳам танлаб олинган юз нафарга яқин ана шундай эҳтиёжманд фуқаролар Умра зиёратидан қайтиб келишди. Улар орасида Қўқонликлар ҳам бор.
Бугун Қўқон шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари Умра сафаридан қайтган зиёратчиларни йўқлаб, хонадонларига ташриф буюрдилар.