Қўқон шаҳар ҳокими янги фойдаланишга топширилган 24-давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Маруфжон Усмонов болалар боғчаси раҳбарияти ва тарбиячилар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммо-камчиликлар, қўшимча ўқув жиҳозларига бўлган эҳтиёж билан қизиқди.
«Ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси шаҳар ҳукумати диққат-эътиборидаги энг муҳим масала бўлиб қолади», деди Қўқон шаҳар ҳокими масъуллар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида.