Dush. Sen 25th, 2023

Ифторлик маросимига маҳалладаги нуронийлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар таклиф этилди.

Маросимга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва Миллий гвардия ҳарбий қисми кўмондони ҳам ташриф буюрдилар.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ва олдимизда турган конституцион ислоҳотлар мазмун-моҳияти хусусида маълумот берди.

Ифторлик маросимида юртга омонлик, тинчлик-ҳотиржамлик, Президентимизга соғлиқ-саломатлик тилаб, дуолар қилинди.