Shan. Iyul 20th, 2024

☀️ “Ўзгидромет” марказининг берган маълуотларига кўра, июль ойининг биринчи ярмида юртимизга иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида об-ҳаво ҳарорати ўта кескин (45° C ва ундан юқори) кўтарилиши кутилмоқда.

🏥 Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Барчангизни огоҳ бўлишга, заруратсиз кўчага чиқмасликка, сурункали ҳасталикларга чалинган, ногирон, кекса фуқаролар ва болаларни, ҳомиладор аёлларни кундузи кўчага чиқармасликка, кўпроқ тоза ичимлик суви истеъмол қилишга чақирамиз.