Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳрида 8 март байрами муносабати билан ёлғиз ва кекса аёллардан хабар олинди. Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Алишер Мелиқўзиев, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Жахонгир Мирзо Мирзаев, маҳалла мутасаддилари ҳамроҳлигида эҳтиёжманд фуқароларни байрам билан муборакбод этиб, ижтимоий ёрдам тўпламларини етказдилар.

Мулоқот чоғида фуқароларни қийнаётган муаммолар ҳам ўрганилиб, масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.