Қўқон шаҳрига Чехия ҳукумати делегацияси ташриф буюрди. Чехия парламенти ва вазирликлари мутасаддиларидан ташкил топган делегацияни Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кутиб олди. Ўзаро мулоқот чоғида шаҳар ҳокими Қўқон шаҳрининг маданияти ва тарихи, инвестицион салоҳияти хусусида маълумот берди.
Меҳмонлар Биринчи жахон уруши вақтида асир бўлиб, Қўқон шаҳрига келтирилган аскарлар дафн этилган қабристонда бўлиб, хотира монументига гулчамбар қўйдилар. Аждодлар хотирасини ёд этиб, ҳурмат бажо келтирдилар.
Чехия ҳукумати вакиллари Қўқон шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан ҳам танишдилар. Фарғона вилоятида дафн этилган ҳамюртлари хокидан хабар олиш, ёдкорлик монументлари ўрнатиш имкониятларини ўрганиш мақсадида ташриф бурган делегация бугун Фарғонага жўнаб кетди.